ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1990 йил


20 январь. СССР Архитекторлар давлат уюшмаси ҳайъати секретариати ҳамда Ўзбекистон ССР Архитекторлар давлат комитети коллегиясининг 17 январь куни Тошкентда бўлган сайёр мажлисида Тошкент шаҳрини ва Тошкент областини ривожлантиришнинг 2010 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош планининг техникавий-иқтисодий асослари муҳокама қилинди.

23 январь. Тошкент шаҳар партия-хўжалик фаоллари йиғилишида Ислом Каримов Тошкент шаҳри қиёфасини, архитектурасини, ободончилигини тубдан ўзгартириш, уни юксак маданият шаҳрига айлантириш ҳақида нутқ сўзлади.

24 февраль. Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида СССР, Ўзбекистон ССР, маҳаллий советларнинг халқ депутатлари, корхона ва муассасалар, маҳалла ва уй-жой комитетлари, ўқув юртларининг вакиллари, партия ва уруш ветеранлари йиғилди. Кенгашда Ислом Каримов маъруза қилди.

26 апрель. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов республика касаба уюшмаси фаоллари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди.

3 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида уруш ва меҳнат ветеранлари би­лан учрашди.

4 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримовнинг «Кўп болали оналарга нафақа миқдорини кўпайтириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

4 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

7 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Улуғ ватан уруши ногиронларига, қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва ҳалоқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига совет халқининг Улуғ ватан урушидаги ғалабасининг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

2 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақини ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

25 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов раислигида Тошкент шаҳри аҳолисини гўшт ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

11 июль. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов КПСС XXVIII съездининг матбуот марказида совет ва чет эл журналистлари билан учрашди.

22 июль. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримовнинг «Правда» газетаси мухбири саволларига жавоблари «Одамлардаги ишончни тиклайлик» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.

28 июль. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР қишлоқ, аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида»ги фармон­га имзо чекди.

4 август. Тошкентда касаба уюшмалари Ўзбекистон кенгашининг пленуми бўлди. Пленумда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

4 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Аспирантлар, олий уқув юртлари талабалари, ўрта махсус ўкув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари ўкувчиларининг стипендияларини ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

8 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Тошкент давлат дорилфунунининг 70 йиллик юбилейи арафасида ўқишга қабул қилинган талабалар ҳузурида нутқ сўзлади.

13 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро илмий анжуман катнашчиларига табрик йўллади.

25 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Очилхон Отахонов, Фаттоҳхон Мамадалиев, Ҳасан Ражабов, Одилжон Юсуповга «Ўзбекистон ССР халк, ҳофизи» фахрий унвони бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

28 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов ун иккинчи чақириқ Ўзбе­кистон ССР Олий Кенгашининг учинчи сессиясида нутқ сўзлади.

25 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Республика аҳолисининг шахсий ёрдамчи хўжаликларидаги чорва ва паррандани озуқа билан таъминлашга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

6 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Пахтакор» футбол командаси ва унинг мураббийларини қабул қилди.

12 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон шифокорларининг биринчи қурултойи қатнашчиларига табрик йўллади.

13 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

15 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ўқитувчилари анжумани қатнашчиларига табрик йўллади.

21 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов республика ва бутуниттифоқ оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан учрашди. Учрашув Ўзбекистон раҳбариятининг бозор муносабатларига ўташ даврида тутадиган йўлига бағишланди.

21 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Тошкент давлат дорилфунунининг 70 йиллик юбилейи муносабати би­лан дорилфунун талабалари, профессор-ўқитувчилари ва бутун жамоасига табрик йўллади.

31 декабрь. Ўзбекистан ССР Президенти Ислом Каримов «Халқ сўзи»—«Народное сло­во» газеталарининг нишона сони чиқиши муносабати билан уюштирилган суҳбатда иштирок этиш мақсадида Ленинград кўчаси, 32- уйга — газеталар таҳририятлари биносига ташриф буюрди. Учрашув чоғида Ислом Каримов республика журналистлари олдида турган му­ҳим вазифалар ҳақида гапирди. Шунингдек, ижодкорларнинг меҳнат шароити ҳамда маиший аҳволи билан танишди.