ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2011 йил


24 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти Жозе Мануел Баррозонинг таклифига биноан Брюсселда бўлди. Ташриф асносида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти Жозе Мануел Баррозо, ЕИнинг энергетика бўйича комиссари Гюнтер Эттингер, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашди.

8-10 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Наото Каннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Президент Ислом Каримов Япония Императори Акихито, Япония Бош вазири Наото Кан, Япония Парламентининг юқори ва қуйи палаталари раислари - Т.Нишиока ва Т.Ёкомичи, ташқи ишлар вазири С.Маехара, “Япония демократик партияси - Ўзбекистон" ва “Япония Либерал-демократик партияси - Ўзбекистон" парламент дўстлик лигалари раҳбарияти ва аъзолари билан учрашди.

18 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Палата раиси К.Лемм хоним Президент Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини самарали бошқариладиган бозор иқтисодиётига изчиллик билан ўтказишни таъминлагани учун Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг фахрий мукофотини тақдим этди.

25 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

18 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ва Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Лян Гуанлени қабул қилди.

23 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг “Ҳонейwелл" корпорацияси раиси ва ижрочи директори Девид Коут раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

24 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Юсуф Ризо Гилонийни қабул қилди.

29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда ЙХҲТнинг кам сонли миллатлар масалалари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебекни қабул қилди.

31 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Кувайт Давлати, Тожикистон Республикаси, Украина ҳамда Полша Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Халаф Мижбал Бузахир, Музаффар Ҳусейнов, Юрий Савченко ва Мариан Пшездзецки ишонч ёрлиқлари топширди.

19-20 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ХХР Раиси Ху Сзинтаонинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлди. Ташриф асносида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 25 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида бир қатор сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларидан ошади.

22 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

5 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбари Ўзбекистон-Туркманистон Қўшма баёнотига имзо чекдилар. Савдо ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги битим, Илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва қатор бошқа ҳужжатлар имзоланди.

6 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар.

9 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган минглаб ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Президент Ислом Каримов пойтахтимиз марказида бунёд этилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биносида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Испания Парламенти қуйи палатаси (Депутатлар конгресси) депутати, ушбу мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратиносни қабул қилди.

17-18 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Ҳиндистон Республикасида бўлди. Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболини атрофлича муҳокама қилиб, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатларига бевосита тааллуқли бўлган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Ташриф асносида иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик доирасида ёқилғи энергетикаси, ахборот технологиялари, тўқимачилик, фармацевтика, банк соҳаси ва савдо-сотиқни ривожлантириш борасида алоқаларни тубдан кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

20 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Лукойл" компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

23 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ҳелен Кларкни қабул қилди.

31 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Денис Макдонани қабул қилди.

1 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси, Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Аудронюс Ажубалисни қабул қилди.

13-14 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Кўксарой мажмуида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

14-15 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистонда бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Мажлисда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

22-23 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлди.

28 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерациясининг Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги директори Михаил Дмитриевни қабул қилди.

5 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Ветнам Социалистик Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг мамлакатимизда Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Чжан Сяо, Жорж Крол, Ле Ман Луан ва Анварбек Мокеев ишонч ёрлиқларини топширди.

11 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашдилар.