ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

СОЛНОМА


01.07.2020

1992 йил 2 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини тасдиқлади.

 

1996 йил 2 июль
Дўрмон қароргоҳида Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Цзян Цзэмин билан яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди.

 

1996 йил 3 июль
Дўрмон қароргоҳида Ўзбекистон ва Хитой расмий делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Президент Ислом Каримов ва ХХР Раиси Цзян Цзэмин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги қўшма декларацияни имзолади.



1999 йил 3 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақил ватанимиз тарихида биринчи бўлиб бакалаврлик дипломига сазовор бўлган ёшларга табрик йўллади.