ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Жан-Клод Ришар, Франциянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси


- Мен мамлакатингизда фаолият юритган вақтимда жуда кўплаб ёрқин ҳолатларга гувоҳ бўлганман. Улар орасида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 1996 йил апрель ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифи ва унинг жуда илиқ вазиятда ўтган Президент Жак Ширак билан учрашувидир. Ўша чоғда давлатимиз раҳбари мендан Париж шаҳрида Амир Темур ҳақидаги кўргазманинг Ислом Каримов иштирокида очилиши қайси вақтга мўлжалланаётгани ҳақида секингина сўради. Ва кечга томон, гарчи унинг қатнашиши режалаштирилмаган бўлса ҳам, Жак Ширак ушбу тадбирга келди ва Ўзбекистон раҳбари унда жуда яхши таассурот қолдирганини айтди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти мени “Дўстлик” ордени билан мукофотлаган. Мен ундан бизнинг ўзбек ҳамкасбларимиз билан биргаликдаги икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятимизни қўллаб-қувватлагани учун ҳамиша миннатдорман.