- Атоқли давлат арбоби Ислом Каримов ўз мамлакатини халқаро майдонда кенг танитган ҳолда, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп тармоқли муносабатларнинг шаклланиши учун жуда кўп ишлар қилди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти туғилган куни, албатта, у мамлакатни чорак аср давомида бошқарган даврда қандай ютуқларга эриша олганига баҳо бериш учун муҳим ва аҳамиятли имкониятдир. Уни тақдирнинг ўзи даврлар алмашаётган - собиқ совет тузуми йўқолиб, янги, суверен ва мустақил Ўзбекистон шаклланаётган паллада танлаб олди.
Тошкентга дастлабки сафарларимдан бирида шундай бўлдики, китоб дўконга кириб, китоб сотиб олдим. Унда Ўзбекистон раҳбарининг 1991 йилнинг август ойида қабул қилган барча қарорлари ҳамда ўша йилнинг барчамиз учун қийин ва мураккаб бўлган кейинги ойларида турли жамоатчилик гуруҳларига йўналтирилган маърузалари ва бошқа маълумотлар жамланган эди. Ушбу ҳужжатларни орадан ўтган вақт орқали кузатар экан, Ислом Каримов ўз зиммасига жуда катта масъулиятни олганини, мамлакатда барқарорликни сақлаган ва уни келажакка йўналтирган ҳолда, унгача ҳеч ким, ҳеч қачон қўймаган мураккаб қадамлар қўйганини тушунасиз.
Мен Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Саммити якунларига бағишлаб жуда ажойиб тарзда ўтказилган матбуот анжуманини яхши эслайман. Ўшанда Ислом Каримов замонавий дунёга хос бўлган халқаро муносабатлар тизимига кенг ва балки, кескин баҳо берганди.
Бугун биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотининг қандай фаолият юритаётгани ҳақида кўп гапирамиз. Шу билан бирга, МДҲдаги ҳар бир аъзо мамлакатнинг тутган ўрни жуда муҳим эканлигини яхши англаймиз. Шу ўринда Ўзбекистон, кун тартибидаги масалаларни маъқуллаган ёки муҳокама этгани ҳолда, ўз раҳбари каби ҳамиша аниқ изчил бўлиб келганини таъкидлаш муҳим.
Ўзбекистон жадал ривожланишда давом этишини, келгусида ҳам Ислом Каримов даврида йўлга қўйилган давлатлараро муносабатларни, жумладан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик тажрибаси қўллаб-қувватланишини истардим.