ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ


22.11.2024

Табиат олтин кузнинг гўзал манзараси оғушида... Йилнинг ушбу палласида юртимизнинг аксарият худудларида хароратнинг кескин совуши кузатилади. Табиийки истиш тармоқларидан фойдаланиш зарурати кучаяди. Ва таассуфки, турли сабаларга кўра ёнғин хавфини юзага келтирувчи холатлар кўпая бошлайди.

Ёдгорлик мажмуасида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ўтказилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга масъул бошқарма вакиллари Ўзбекистон Республиаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ҳар йили жойларда ана шундай тушунтириш ва профилактика тадбирларини амалга оширадилар.

Мажмуа ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид видеоролик ва  махсус тайёрланган буклет тақдим этилди. Ёнғинга қарши курашиш воситаларидан фойдаланиш коидалари, хавфнинг олдини олишнинг самарали усуллари хусусида тўлиқ маълумот берилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган мавзу бўйича мажмуа ходимларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

Т.Қурбонбоев олган фотосуратлар