ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига Тарас Андреевич Качко ташриф буюрди


23.12.2019

19 декабрь куни Ёдгорлик мажмуасига Украина иқтисодий ривожланиш,  савдо ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Савдо вакили – Тарас Андреевич Качко бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Украина делегацияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди ва “Оламни ўзига жо қилган юрак” экспозициясини кўздан кечирди.