АҚШнинг Алентаун шаҳридан Тошкентга келган меҳмонлар икки кунлик ташриф давомида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиб, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирдилар.
Компания фаолиятининг асосий йўналишлари: нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё, металлургия, электрон саноати ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш.
Дунёда саноат газлари ишлаб чиқарувчилари қаторида етакчи ўринни эгаллаб турган “Air Products & Chemical” компанияси вакиллари Ўзбекистон билан нефть-газ соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш тарафдори.
Юртимизга ташрифи доирасида Компания раиси, президенти ва бош директори жаноб Сеифи Гасеми бошчилигидаги делегация аъзолари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий Ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасини ҳурмат билан ёдга олдилар.