ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Хитой Халқ Республикаси хукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ислом Каримов номидаги мажмуага ташриф буюрди


07.01.2022

ХХР хукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй, Хитой ва Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга бағишланган симпозиумда иштирок этди.

Бу йил Ўзбекистон билан Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўтган йиллар давомида ўзаро алоқаларни тараққий топтиришда катта ютуқларга эришилди. 

Ли Хуэйнинг айтишича, Хитой рахбарияти бундан буен ҳам, Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори. Унинг таъкидлашича, мамлакатларимиз, кўптомонлама яхши қўшничилик тамойилларини мустаҳкамлашда, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда Евроосиё ҳудудида ўзига хос музокаралар майдонига айланган Шанхай ташкилотининг асосчиларидир.

Ўзбекистонга ташрифи чоғида жаноб Ли Хуэй Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасига келиб, «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини кўздан кечирди.

У фахрий меҳмонлар китобига қуйидаги дастхатни ёзиб қолдирди: «Мен ҳурматли Президент Ислом Каримовга, Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун чуқур миннатдорлигимни билдираман. Ли Хуэй, 4 январь 2022 йил».