Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасини абадийлаштиришга қаратилган қарори асосида 2017 йилда Тошкент Давлат техника университетига Ислом Каримов номи берилди.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, фан номзоди ва докторлик диссертацияларини муваффақиятли ёқлаган Ислом Абдуғаниевич Каримов бир қатор хорижий университетларнинг фахрий доктори, профессори унвонларига эга бўлган. Фан ва таълим ривожи билан боғлиқ масалалар Биринчи Президентнинг ҳамиша эътиборида бўлиб келган.
Хотира барельефи, ўз ҳаётини давлат ва жамият қурилишига, бетакрор Ватанимизнинг тараққиётига, халқимизнинг фаровонлигига бағишлаган инсоннинг хотирасига ҳурмат ва эътироф намунасидир. Шу билан бирга, Биринчи Президент Ислом Каримов раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларнинг мустақил давлатимиз тарихида тутган ўрни ва ролига нисбатан ёшларнинг қизиқишини уйғотишда бу каби хотира тадбирларининг аҳамияти беқиёсдир.
Барельеф муаллифи ёш, истеъдодли ҳайкалтарош, «Эътироф» республика кўрик танлови совриндори, Ўзбекистон рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси Жасвантбек Анназаров.
Тантанали маросимда Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди ва нутқ сўзлади. Университет кутубхонасига Татьяна Акбаровна томонидан «Ислом Каримов-Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби ҳамда «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасининг каталоги совға қилинди.