ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

УЙҒОҚ ХОТИРАЛАР


05.04.2021

УЙҒОҚ ХОТИРАЛАР                                            

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов сингари юрт раҳбари юз йилда бир дунёга келади. У киши ўта самимий, халқпарвар, оддий одамлар қалбига кириб бора оладиган зот эдилар. Бу инсоннинг қадамжойларини зиёрат этиш шахсан мен учун шараф.

Оқсарой боғи бўйлаб юрарканман, ўзимни буюк давлат арбоби, ўзбек миллатининг ҳақиқий фарзанди Ислом Каримов билан ёнма-ён юргандек ҳис қилдим. Кўргазмадаги асарларда юрт озодлиги учун курашган, ўта мураккаб вазиятларда оқилона тўхтамга келган, халқи учун қайғурган жиддий ва ўйчан шахс гавдаланган. Мазкур асарлар ҳаёт билан уйқаш, Ислом Каримов сиймоси миллат хотирасида ҳам худди мана шундай абадул-абад қолган...

Мен ўзим учун у кишининг яна бир қиррасини кашф этдим. Набиралар даврасидаги Ислом Каримовнинг бахтиёрлигидан юртбошимиз ҳақиқий оилапарвар инсон бўлганлигини ҳис этдим.

 

Суюн Эгамов, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, № 23 мактаб ўқитувчиси.