9 сентябрь куни Ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий хизматчилари ташриф буюрдилар.
Ҳар бир инсон учун эртанги кунини, юрт келажагини аниқ тасаввур қилиши, собитқадамлик билан орзу ва мақсадларига эришиши учун ҳам, тарихни, яқин тарихни билиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу жиҳатдан ҳарбийларнинг Ислом Каримов хотирасига нисбатан ҳурматини Ватанпарварлик намунаси сифатида баҳолаш мумкин.
Меҳмонлар Биринчи Президентнинг рафиқаси, Ёдгорлик мажмуаси Ҳомийлик кенгашининг аъзоси Татьяна Каримова билан учрашиб, ҳамсуҳбат бўлдилар.
«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси экспозицияси ҳарбийларда катта қизиқиш уйғотди. Бунинг тасдиғи-Фахрий меҳмонлар китобига битилган дастхатдаги самимий тилаклар.
Ҳарбийларга Татьяна Акбаровна томонидан «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби ҳамда кўргазма каталоги совға қилинди.