ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

БМТнинг 8-чи Бош котиби Пан Ги Мун Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди


27.11.2018

27 ноябрь куни БМТнинг 8-чи Бош котиби (2007-2016 йиллар) Пан Ги Мун рафиқаси билан Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

Пан Ги Мун Бош котиб сифатида мамлакатимизга бир неча бор ташриф буюрган ва «Оқсарой» қароргоҳида Ислом Каримов билан мулоқотда бўлган.

Бу учрашувлар доимо самимий, дўстона руҳда ўтган. Ислом Абдуғаниевичнинг давримизнинг энг долзарб муаммоларига доир қарашлари, кўплаб сиёсий масалалар бўйича позициясини БМТ Бош котиби юқори баҳоларди.

 

Мазкур халқаро ташкилотнинг нуфузли минбари Ислом Каримовга ўз юрти ва халқининг манфаатларини ҳимоя қилиш, дунё ҳамжамияти эътиборини минтақадаги муаммоларга қаратиш, бу борада конструктив таклиф ва ташаббусларни илгари суришга кенг имконият майдончаси сифатида хизмат қилиб келган.

 

Ёдгорлик мажмуасида Пан ГИ Мун жаноблари Биринчи Президентимизнинг ҳайкали пойига гуллар қўйиб чуқур таъзим ила Ислом Каримов хотирасига ўз ҳурматини ифода этди. Юқори мартабали меҳмонга Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Темир Ширинов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонларга «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» китоб альбоми совға қилинди.

Фарход Курбанбаев олган суратлар