ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАР ҚЎЙДИ


30.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан юртимиз мустақилликка эришган, тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Мустақил давлатимизнинг асосчиси Ислом Каримов хотираси биз учун муқаддас, зеро, ул зот қолдирган маънавий мероснинг баҳоси йўқ, бу меросни ёшларимизнинг онги ва қалбига сингдиришимиз зарур, дея таъкидлаган эди, Шавкат Мирзиёев.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, фан ва маданият намоёндалари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гулчамбарлар қўйилди.