1993 йил.
8 июнь. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Нидерландлар Қироллиги Бош вазири жаноб Рудольф Любберснинг таклифига биноан Нидерландлар Қироллигига расмий сафарга жўнаб кетди.
8 июнь. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг Нидерландлар Қироллигига сафари амалий учрашувларга бой бўлди. Шу куни давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Иқтисодиёт, савдо, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
9 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни Нидерландия қироличаси Беатрикс қабул қилди. Шу куни давлатитмиз раҳбари Нидерландия ташқи ишлар вазири Питер Коойманс, транспорт ва сув хўжалиги ва балиқ овлаш соҳалари вазирлари билан суҳбатлашди.
11 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Нидерландлар Қироллигига расмий сафаридан Тошкентга қайтиб келди.
14 июнь. Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Хоразм воҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишди. Янгибозор, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Урганч туманларида бўлиб, ғалла ўрим-йиғимининг бориши, ғўза парвариши, пахта йиғим-теримига тайёргарлик масалалари хусусида меҳнаткашлар билан суҳбатлашди.
14 июнь. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасида олий таълим сифатини яхшилаш тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
15 июнь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қашқадарё вилоятида бўлиб, шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан усрашди. Шу куни Юртбошимиз вилоят фаолллари йиғилишида маъруза қилди.
22 июнь. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовга Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Дагфинн Стенсет ишонч ёрлиғини топширди.
23 июнь. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда қуришни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
24 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни деб белгиланди.
27 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов касб байрами муносабати билан мамлакат матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.
28 июнь. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг икки йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни байрам қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
29 июнь. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “1993 йилнинг 1 июлидан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
29 июнь. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “Шарқнинг улуғ саркардаси, шавкатли бобокалонимиз, Соҳибқирон Амир Темур ҳайкалини яратиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.