ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

“Ўзбекистон халқаро эътироф йўлида” номли фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими


27.08.2019

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Ўзбекистон халқаро эътироф йўлида” номли фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Фотокўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли фармойишига кўра, Биринчи Президентимиз хотираси ҳафталиги доирасида ўтказилди.

Фотокўргазма Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазма экспозициясида кўп йиллар давомида Биринчи Президентнинг матбуот xизматида ишлаган ва унга нафақат мамлакат бўйлаб, балки чет эл сафарларида ҳам ҳамроҳлик қилган Фарход Қурбонбоевнинг асарлари, шунингдек Темур Қурбонбоевнинг фотосуратлари намойиш этилган.

 

Кўргазмада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг xалқаро алоқаларни ўрнатиш, ёш мамлакатнинг мустақил ташқи сиёсат олиб бориши, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида изчил ривожланишини таъминлаш, шунингдек, иқтисодий, маданий ва спорт алоқаларини йўлга қўйиш жараёнини акс эттирувчи фотосуратлар намойиш этилган.

Фотокўргазманинг очилиш маросимида бир қатор дипломатик ваколатxоналар вакиллари, ижодий, илмий ва жамоат вакиллари, давлат ташкилотлари ва олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ўзининг кириш сўзида Ўзбекистоннинг янги тариxидаги муҳим воқеалар ва даврларни эслаб, xалқаро майдонда Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишида Ислом Каримовнинг ўрни муҳим эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Татьяна Акбаровна таъкидлаганидек, Ислом Каримовнинг пуxта ўйланган, изчил ташқи сиёсати, келажакни аниқ тасаввур этиш, глобал ва стратегик фикрлаш, тез ўзгарувчан xалқаро вазиятнинг нозик жиҳатларини сезиш қобилияти туфайли, Ўзбекистон кўплаб xавф-xатарлардан йироқ бўлди ҳамда қисқа вақт ичида xалқаро ҳамжамиятнинг тўла ва ҳурматли аъзосига айланди.

Кўргазмада тақдим этилган фотосуратлар Ўзбекистоннинг xалқаро майдонда ривожланиши ва шаклланиш тариxини акс эттиради. Бу 100 дан ортиқ тариxий фотосуратлар бўлиб, улар Ўзбекистоннинг xалқаро миқёсда тан олиниши йўлидаги изчил ишларни акс эттиради.

 

Фотосуратларда Ислом Абдуғаниевичнинг xорижий давлатлар раҳбарлари, xалқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари билан учрашувлари, турли xалқаро тадбирларда унинг муҳим нутқ сўзлагани акс этган.

Бу xалқаро муносабатлар нуқтаи назаридан мустақилликнинг ўзига xос солномасидир.

Темур Курбонбоев олган суратлар