ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридагиЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ахбороти


25.02.2020

Сизни 2020 йил 20-21 апрель кунлари  Қарши шаҳрида “Ислом Каримов ўқишлари: Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида – шарт-шароитлар, илк қадамлар, ислоҳотлар” мавзусидаги илмий анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.

Анжуман Ислом Каримовнинг буюк шахс, эркин фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат асосчиси ва бунёдкори сифатидаги ҳаёти ва серқирра фаолиятини ўрганишга бағишланади.  

Анжуман ўтказиш жойи:  Қарши Давлат Университети