Пиёда 700 километр...
Бухоро вилоятидан пойтахтимизга қараб пиёда йўлга чиққан Жавлон Нуруллаев Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Шу йилнинг 29 сентябрь куни Қоракўл тумани хокимлиги биносида у кишини кузатиш маросими ўтказилгани маълум бўлди. Жавлонхўжанинг сўзларига қараганда ҳамюртларининг оқ фотихасини олганидан сўнг, махаллий журналистларга берган интервьюда Нуруллаев, саёхатга чиқишидан кўзлаган мақсадини қуйидаги сўзлар билан ифода этган. “Пиёда зиёратга чиқишимдан мақсад, Ўзбекистонда юз берган ўзгаришларни, обод бўлган қадамжоларни бирма-бир кўриб, юртимнинг гўзал масканларини қадам бақадам кезиб томоша қилишдир. Мен шу элнинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман”.
Пиёда 700 километрдан ортиқ йўл босиб ўтган Бухоролик сайёх, 10 октябрь куни Тошкентга етиб келган. Даставвал, Оқсарой қароргохида Биринчи Президентнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб қуръон тиловат қилди. Ёдгорлик мажмуасидаги “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасини катта қизиқиш билан кўздан кечириб, меҳмонлар китобида ўз тассуротларини, “Мен шу элнинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман”, деган жумла билан якунланган дастхатда ифода этди.