ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мартабали меҳмонлар Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди


02.03.2018

2 март куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Б.Аннамередов бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Меҳмонлар мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулдаста қуйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Делегация аъзолари Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Бутун оламни жо этган юрак” кўргазмаси билан яқиндан танишдилар ҳамда хотира китобига эсдалик дастхатини ёзиб қолдирдилар.

Туркманистон делегацияси мамлакатимизга савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган.