ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ


05.12.2023

    Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий

давлат. Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Асосий қонунда

муҳрланган бу принциплар – мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва

тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмайди.

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

      1992 йил 8 декабрь – мамлакатимизнинг Бош қонуни қабул қилинган кун, замонавий ўзгаришларнинг хуқуқий пойдеворига асос солинди. Келажагимиз тақдирини белгиловчи қарорларни қабул қилиш, бу йўналишдаги барча ишларни ўта синчковлик билан амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бош-қош бўлган.

   

Олий Кенгаш қарори билан 1990 йил 21 июнь куни Ислом Абдуғаниевич Каримов раислигида давлат арбоблари, депутатлар, мутахассислардан иборат 64 нафар аъзони ўзида жамлаган Конституциявий комиссия тузилган эди. Мамлакатнинг Бош қонуни лойихасини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев фаол иштирок этган.

     1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь – умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

     Шу йилнинг 30 апрель куни эса, мамлакат ҳаётида ўта муҳим воқеа юз берди. Биринчи мартта умухалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда: "Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз".

Давлатимиз рахбари томонидан янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди.

Олдимизда турган ва барчамиз интилаётган  буюк мақсадларни амалга ошириш учун ҳар биримиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилишимиз лозимлигини Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлади.

Хулоса шуки, ҳар бир фуқаро юртимизда амалга оширилаётган буюк ишларга дахлдорлигини чуқур ҳис этиб яшаши керак. Зеро Ватанга ва Президентга сидиқидилдан, садоқат билан хизмат қилиш – мамлакатнинг равнақи, жамиятнинг фаровонлиги, фарзандларимизнинг бахтли келажагини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш демакдир.