Жорий йилнинг 26 январ куни Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот – кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд кунини нишонлаш хафталиги доирасида ташкил этилган “Истиқлол фидоийиси – тарих саҳифаларида” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси рахбари Т.Ширинов, Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази директори Ҳ.Каримова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Зикрилла Неъмат, Даврон Ражаб, Дилшод Ражаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбеклар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллигимизга эришиш учун олиб борган улкан сиёсий ва ижтимоий харакатларини яна бир бор ёдга олдилар.
Фарход Курбанбаев олган суратлар