ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ислом Каримов – Ўзбекистон мустақиллигининг меъмори


27.01.2018

2018 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Ислом Каримов – Ўзбекистон мустақиллигининг меъмори” мавзуида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олим, мутахассислар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига ҳурмат бажо келтиришди.

Тадбирда “Ислом Каримов - Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов номини абадийлаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ҳақида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ тарихий воқеалар ёрқин мисолларида сўзлаб беришди.

И.А.Каримов давлат стипендияси совриндорлари ўз фаолиятлари ҳақида гапириб, Биринчи Президентимизнинг ёшларга берган эътибори, баркамол авлод тарбияси учун бугун мамлакатимизда зарур шарт-шароитлар яратилгани, шунингдек ёшларнинг ўзлари тенгдошлари учун ўрнак бўлишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир иштирокчилари истиқлолни мустаҳкамлаш, юрт ободлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида халқимиз, Ватанимизга хизмат қилиш, фидойи бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз, деган якдил фикр билдиришди.