27 август куни Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида “Ислом Каримов хотираси – абадий қалбимизда” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни “Билим” ахборот-кутубхона директори Ҳафиза Каримова очар экан, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг юрт, миллат ва давлат учун амалга оширган ишлари ҳақида сўзлади.
Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа раҳбари, профессор Темур Ширинов мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакат раҳбарларининг трансформацияси амалга ошганини таъкидлади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизнинг биринчи раҳбари Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш учун улкан ишларни амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги 2744-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ўта муҳим тарихий ҳужжатдир.Зеро, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятида, янги Ўзбекистоннинг вужудга келишида Ислом Каримовнинг ғоялари муҳим аҳамият касб этаётганини айтиб ўтди.
Тадбирда Ислом Каримов фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.