Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари «Марказий Осиё транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
Унда 50 дан зиёд давлатлар вакиллари иштирок этадилар. Анжуман қатнашчиси, Ҳиндистон темир йўллари Давлат вазири Раджен Гохеин 18 сентябрь куни Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишган Ҳиндистон Давлат вазири фахрий меҳмонлар китобига эсдалик дастхати ёзиб қолдирди.
Мажмуа ходимларига чексиз миннатдорлик билдирган юқори мартабали меҳмонга «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби совға қилинди.