ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Озарбайжонлик меҳмонлар


14.03.2018

14 март куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига Озарбайжондан келган меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Озарбайжон Миллий Мажлиси Спикери ўринбосари Жавоншир-Пошшозода (Шайхулислом Оллох-Шукур-Пошшозоданинг укаси), “Azerbaijan Caspian Shipping company” компанияси Бош директорининг маслаҳатчиси Муҳаммад-Пошшозода- (Шайхулислом Оллох-Шукур-Пошшозоданинг уғли), Озарбайжон Миллий мажлиси депутати, «Арсенал Центр» қурилиш компанияси раҳбари Малик Хасанов Президент Ислом Каримов хотирасига ҳамда унинг оила аъзоларига ўз ҳурмат ва эҳтиромларини билдириш ниятида келганларини маълум қилишди.

Озарбайжонлик меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини меҳмонлар катта қизиқиш билан кўздан кечирдилар. Таассуротлар, фахрий меҳмонлар китобидаги дастхатда ўз ифодасини топди.

“Ҳурматли Каримова хоним. Барча қилинган эзгу амаллар учун Сиз ва Сизнинг сиймоингизда бутун ўзбек халқига ўз ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман” - дейилади эсдалик дастхатида.

Меҳмонларга Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлик қилди. Ташриф ниҳоятда самимий, очиқ ва дустона руҳда ўтди. 

Таъкидлаш лозим, юқорида номи тилга олинган Кавказ мусулмонлари идорасининг раиси Шайхулислом Оллох-Шукур Пошшозода томонидан 2005 йили «Шайхулислом Ордени» таъсис этилган. Ушбу фахрий мукофотнинг саноқли соҳиблари қаторидан  Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов муносиб ўрин эгаллаган.