ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Фарғонада хотира кечаси  


05.02.2019

30 январь куни Фарғона шаҳрида, Ислом Каримов номидаги санъат саройида Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  таваллуд топган  кунига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

  

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси  Топволди Холдаров, Ўзбекистон  ёзувчилар уюшмаси  Фарғона вилоят бўлими раиси, сенатор Энахон Сиддиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фермер Лола Муротова ҳамда Фарғона давлат университетининг профессор ўқитувчилари иштирок этдилар.

 

Бу ерда Биринчи Президент хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Тадбирда “Ислом Каримов хотираси”га бағишланган  фильм намойиш этилди. Кечада олий ўқув юрти талабалари ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари қатнашди.