ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ЭЗГУЛИК – ҚАЛБ ҚЎРИДАН ТАРАЛГАН ЁҒДУ


01.12.2020

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “3 декабрь – Ногиронлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бектемир туман ҳокимлиги ташаббуси билан уюштирилган ушбу тадбирда туманда яшовчи 30 нафар биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, Ўзбекистон Қуролли Кучлар ветерани генерал-майор Раҳматулла Атаханов, Бектемир туман халқ кенгаши депутати Умид Худайберганов, Миллий Гвардия 89071-сонли ҳарбий қисм командири Руслан Газиев, блогер Саодат Абдузакирова, Бектемир тумани Ногиронлар жамияти раиси Наргиза Эшбаева иштирок этди. Ташриф буюрган меҳмонлар “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасида Ислом Каримов фаолиятига оид бадиий асарлар билан танишдилар. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.