ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ҲАМИША ЁДИМИЗДАСИЗ


23.11.2023

Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентнинг сафдошлари, у киши билан узоқ йиллар давомида ёнма ён туриб ишлаган ҳамюртларларнинг хотирасини ардоқлаб ёдга олиш яхши анъанага айланган. Ана шундай эъзозга лойиқ инсонлар қаторида Георгий Алексеевич Крайнов алоҳида ўринга эга. У 1933 йилда таваллуд топган. Агар ҳаёт булганида бу йил ноябрь ойида 90 ёшни қаршилар эди.

Охирги йилларда Георгий Крайнов Ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Мустақиллигининг дастлабки йилларида эса, юқори ва масъул лавозимларда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонасининг Бош консультанти сифатида фаолият юритган.         

Турли йилларда Георгий Алексеевичнинг ҳамкасби ва сафдоши бўлган, бугунги кунда Ёдгорлик мажмуасида меҳнат қилаётган инсонлар у кишининг номини меҳр билан тилга оладилар. Кўпчиликнинг ҳурматини қозонган инсон ўзидан кейин ёруғ хотираларни қолдирган. Уни ёдга олганларнинг кўпчилиги Георгий Алексеевични ўта камтарин, самимий, бағрикенг, ниҳоятда меҳнаткаш, виждонли ва масъулиятли инсон сифатида таърифлашди.  

Крайнов республикада Хизмат кўрсатган маданият ходими бўлган, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби.

Ислом Абдуғаниевич Крайновни бениҳоя ҳурмат қиларди. Юртига, халқига ва касбига нисбатан содиқлигини юксак қадрларди.

Ёдгорлик мажмуаси раҳбари Темур Ширинов Георгий Крайновнинг Мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси хақида гапирар экан, бундай шахсларнинг ҳаёти барчамиз учун ибрат бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

 

Ф.Қурбанбаев суратлари