ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

“Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси ҳамиша одамлар билан гавжум


26.03.2021

Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси ҳамиша одамлар билан гавжум

 

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган улкан ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ. Ислом Каримов Ўзбекистонни жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айлантирди. Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, давлатимиз тараққиёти йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилгани халқимиз учун ибрат намунаси бўлиб қолди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон давлатининг асосчиси ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилувчи “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси ҳамиша одамлар билан гавжум. Ўзбекистон халқ артисти Ширин Рамазонова кўргазма билан танишар экан, жумладан, шундай деди: “Бугун мен Биринчи Президентимиз ҳаётига оид ушбу картиналарни кўриб, кўзларим ёшга тўлди. Ўзбекнинг азиз фарзанди Ислом Каримов халқига дунё ҳавас қиладиган буюк давлат барпо этди, бунинг учун нафақат биз, балки келажак авлод ҳам ул зотни чексиз эҳтиром ила хотирлайди. Мен Биринчи Президентимизнинг “Эл-юрт ҳурматини қозонишни истаган ижодкор аввало, саҳна масъулиятини англаши лозим” деган гапларини кўп эслайман, бу теран мушоҳадалар менга ҳамиша куч, қатъият ва илҳом бағишлаб келган”.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ширин Рамазонова 55 йилдан бери Огаҳий номидаги Хоразм вилояти мусиқали драма театри саҳнасида юздан зиёд ранг-баранг образларни яратган, қўшиқлар ижро қилган.

 

 

    

 

 

 

 

 

 

 

 

Манушак Арушанова,

    санъатшунос