Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида ўчмас из қолдирди. У бутун умрини Ватан ва миллатга бағишлаган фидойи инсон эди. Ўта мураккаб йилларда давлат бошқарувини қўлига олган Ислом Каримов, тарихан қисқа муддатда уни кўп тармоқли иқтисодга эга, ривожланган мамлакатга айлантиришга эришди. Айнан Ислом Каримов раҳбарлигида келажаги буюк замонавий ва демократик давлат барпо этишда, ҳеч муболағасиз улкан ютуқлар қўлга киритилди. “Бутун оламни жо қилган юрак” деб номланган мазкур кўргазма Ўзбекистоннинг Биринчи раҳбари Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Кўргазма иккита залдан иборат. Биринчи залда картиналар галерияси, спорт бўйича олинган мукофотлар ўрин олган. Иккинчи залда эса, фотосуратлар галерияси жойлашган. Унда Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолияти акс этган.
Заллардаги мониторларда мамлакатимиз ҳаётига оид тарихий маълумотлар, хусусан, Ислом Каримовнинг миллий давлатчиликда амалга оширган ишлари ўз ифодасини топган.
Кўргазма залининг иш тартиби: (шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни) соат: 10.00. 17.00 гача ишлайди.
Эслатма: Кўргазма залларига ташриф буюрувчиларнинг сони чегараланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 15-20 киши киришига рухсат берилади.
Кўргазма залларида “бир томонлама ҳаракат”қоидасига риоя қилинади.