ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига бир гуруҳ ижтимоий тармоқ вакиллари- журналистлар, блогерлар ташриф буюрдилар


30.07.2018

27 июль куни Ёдгорлик мажмуасига бир гуруҳ ижтимоий тармоқ вакиллари- журналистлар, блогерлар ташриф буюрдилар.

 

«УзИНФОКОМ» ходими, «Письма о Ташкенте» сайтининг асосчиси Евгений Скляревский, «Коре Сарам» сайтининг асосчиси, Тошкентдаги Корея миллий маркази фаоли Владислав Хан, «Kultura.uz» интернет журнали асосчиси, журналист Борис Бобоев, «Спутник.Ру» ахборот агентлиги ходими Раҳимжон Султонов, ўлкашунос, публицист Владимир Фетисов, «Шагаю по Ташкенту» гуруҳи асосчиси ва раҳбари, фотосуратчи Фотима Абдураҳмонова ва бошқалар мажмуа ҳудудини кўздан кечириб,  «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Меҳмонларга Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримованинг дастхати битилган «Ислом Каримов-Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби тақдим этилди. Бу кутилмаган совға меҳмонларни қувонтирди.

 

Фахрий меҳмонлар китобига ёзиб қолдирилган дастхатларда блогер-журналистлар самимий тилаклар қаторида Татьяна Акбаровна ҳамда Ёдгорлик мажмуаси  ходимларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.

«Оқсарой»  қароргоҳи остонасидан бошлаб, ҳайкал атрофидаги гулзор, соя-салқин хиёбонлар, кўргазма заллари-ю ходимларнинг юз-кўзида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат, меҳр ва садоқатни ҳис этиш мумкин. Биринчи Президент шундай муносабатга лойиқ ўта камтар ва доно инсон бўлган экан. Мажмуага ташрифимиз давомида биз бунга яна бир бор амин бўлдик. Татьяна Акбаровнага китоб учун алоҳида раҳмат».