ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Белбоғли кураш бўйича комиссия президенти Гентусас Вилейта Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди


24.07.2018

22-24 июль кунлари Тошкентда Белбоғли кураш бўйича «Олтин белбоғ» халқаро турнири ўтказилмоқда.

Мусобақалар Белбоғли кураш Халқаро Федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган.

Шу муносабат билан Швейцариядан  мамлакатимизга келган Бутун жаҳон кураш олами ташкилоти UWW (United World Wrestling)нинг Белбоғли кураш бўйича комиссия президенти Гентусас Вилейта 22 июль куни Ислом Каримов номидаги илмий маърифий Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Лозанналик меҳмон «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини катта қизиқиш билан томоша қилди.

Жаноб Вилейта  фахрий меҳмонлар китобида ёзиб қолдирган дастхатида кўргазмага юқори баҳо берди.

Ислом Каримовдек буюк шахснинг хотирасига нисбатан бундай эътибор, аввало ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади ва кўргазма ишига муваффақиятлар тилади.

 

Фарход Курбанбаев олган суратлар