1 май санаси 2014 йилдан буён мамлакатимизда “Фавворалар куни” сифатида нишонланади. Бу анъана Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 23 апрелда қабул қилинган “Тошкент шаҳрида “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ амалга ошириб келинмоқда.
Мундоқ ўйлаб қарасангиз, жўшқин тирикликдан, борлиқ, сув, ҳаво ва замин уйғунлиги манзарасини, кайфиятини яққол намоён этиб турган фавворалар – каттаю кичикка бирдек завқу шавқ улашиб, қувонч ва кўтаринкилик бахш этади, қалбга ором, руҳиятимизга тетиклик ҳадя қилади.
Ислом Каримов ҳам худди шундоқ деб ҳисобларди, Республиканинг қайси ҳудудида бунёдкорлик, яратувчилик ишлари амалга оширилиб, янги қурилишлар, бинолар барпо этилса, у ерда албатта – маҳаллий иқлим, табиат ва имкониятдан келиб чиқиб, фавворалар ўрнатилишига алоҳида эътибор берарди. Пойтахтдаги ўнлаб, қолаверса, Самарқанд, Фарғона, Урганч, Қарши ва бошқа шаҳарларда қад ростлаган бир-биридан гўзал, мусиқали, рангли, бетакрор ва мафтункор фавворалар фикримизга далил бўла олади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Ўша давр гувоҳларнинг хотирлашларича, пойтахтдаги талай иншоотлар қатори, Миллий кутубхона ва Симпозиумлар саройи ёнида ўрнатилган мусиқали фавворалар лойиҳасини яратишда ҳам Ислом Каримовнинг ўзи раҳбарлик қилган, улардан турфа ранглар ҳамоҳанглигида сув отилганда, Клара Жалилованинг “Мафтунингман” фильмидаги дилни ўртовчи қўшиқлари янграб туришини тайинлаган экан. Шундай, яхшидан ҳамиша боғ қолади...
...“Фавворалар куни” муносабати билан Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасидаги “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасида – Биринчи Президент фаолияти даврида барпо қилинган фаввораларга бағишланган махсус фотоэкспозиция ташкил қилинди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Ф.Қурбонбоев фотосуратлари