ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Хотира уйғонса гўзалдир


29.03.2018

1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини эълон қилганида Президент ҳали 50 ёшдан эндигина ўтган, миқти жуссаси, ажинсиз юзларидан нур ёғилиб турган навқирон қиёфада эди.

Албатта, у ўша куни улуғ бир тарихий вазифани адо этганини, Мустақилликнинг Бош меъмори бўлиш бахти насиб этганини ўйлаб, ўзини бахтиёр ҳис қилган бўлса, ажаб эмас.

Йўлбошчимиз Ислом Каримов ишни Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига эш қилишдан, уни дунёга танитиб, халқаро нуфузини оширишдан бошлади. Бу айтишга осон, аммо амалга ошириш ҳаддан ташқари мушкул эди. Гап шундаки, ўтмишда инсоният тарихида катта роль ўйнаган Ўзбекистонни бурунги замонда ҳеч ким танимас эди. Чунки ўтмишда «Ўзбекистон» деган давлат бўлмаган, шўролар замонида эса номигагина шундай республика бўлиб, у жаҳон билан алоқасини фақат марказ орқали амалга оширарди. Марказнинг рухсатисиз бирорта ўзбекнинг хорижга бориб-келиши ёки бирорта хорижликнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши мумкин эмас эди.

Бир сўз билан айтганда, дунёга ўзбекнинг кимлигини уқтирмоқ керак эди. Буни қуруқ хитоблар, ҳужжатлар билан ёхуд бежирим дипломатик табассумлар ёрдамидагина ҳал қилиб бўлмасди. Жаҳон сиёсатчиларининг кўпчилиги – президентлар, қироллар, подшоҳлар, премьер-министрлар, вазирлар, дунёга донг таратган миллиардер-бизнесменлар, фан ва адабиёт намояндалари Президент билан учрашди, у билан суҳбатлашди, унга илмоқли ва илмоқсиз, мураккаб ва жўн саволлар беришди, уни таниш орқали Ўзбекистон ҳақида ҳам, ўзбеклар тўғрисида ҳам тасаввур ҳосил қила бошлашди. Менга бир вокеани айтиб беришган. Парижда Ислом Абдуғаниевич китобининг такдимоти бўлибди. ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майор жаноблари бир ёққа учмоғи керак экан, бироқ такдимотни эшитиб, самолётни тўхтатиб қўйиб, мажлисга келибди-да, қисқа нутқ сўзлабди. У айтибдики, «Мен дунёдаги икки юзга яқин мамлакатни кезиб чиққанман, уларнинг маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишганман, лекин ҳеч қаерда Самарқандда бўлганимдаги каби ҳаяжонланмаган эдим. Улуғбек расадхонасида жаноб Президент менга устурлобни кўрсатди. Улуғбеклар, Али Қушчилар қўли теккан бу асбобни қўлга олар эканман, гўё ўзимни XV асрга бориб қолгандек, Улуғбек каби буюк олимлар билан ҳамнафасдай ҳис қилдим. Ҳозирга қадар ҳам ўша ҳаяжон бот-бот бутун вужудимни қамраб олади. Ўшанда жаноб Ислом Каримов Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» асарини кўрсатди. Мен ҳам Шарқ илмидан хабардорлигимни кўрсатиб қўйиш учун «Жуда зўр асар. Ҳозирги компьютерларнинг таҳлилига кўра Улуғбек юлдузлар ҳаракатини аниқлашда бор-йўғи ярим минутга адашган экан», дедим. Ислом Каримов ялт этиб менга қаради-да, лабларида нимтабассум билан жавоб берди: «Йўқ, жаноб Федерико Майор, Улуғбек адашмайди, компьютерларингиз хато қилган бўлиши керак». Бу жавобни эшитиб, жаноб Каримовнинг ўз халқини нечоғли севишини, ўзбек олимларининг ютуқларидан нечоғли фахрланишини яна бир бор ҳис қилдим».

1999 йил

Озод Шарафиддинов

Ўзбекистон Қаҳрамони «Мустақиллик меъмори. Ислом Каримов сиймосига чизгилар» рисоласидан боблар

***

Мен ҳам мустақиллик учун курашганлардан бириман. Советлар империясида мустақиллик ҳақида гапириш у ёқда турсин, ҳатто фикрлаш ҳам қўрқинчли эди. Лекин биз юрагимиздаги бу дардни асарларимизга сингдирдик. «Келинлар қўзғолони»ни ёзарканман, дилимда шу мақсад эди. Марказ зулмидан озод бўлиш ғояси асаримнинг бошидан охиригача чекинмайди. Бу асарда ўн беш мустамлака жумҳуриятнинг дарди, ташвишларрини беришга интилдим. Бош қаҳрамонларимнинг ҳар бири бир жумҳуриятнинг образидир…Муҳтарам президентимиз Ислом ака Каримов мустақиллигимизни эълон қилган паҳловон халқимизнинг Алпомиш ўғли, умидларимизнинг ёрқин шўъласидирлар. У кишининг дадил ва жасоратли одимлари билан юртимизнинг янги Бош қонуни қабул қилинди…

Саид Аҳмад

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони

***

Когда говорят или пишут о Первом Президенте Узбекистана Исламе Абдуганиевиче Каримове, мне невольно на память приходят слова незабвенного Шарафа Рашидовича Рашидова. Он произнес их в далеком 1983 году сразу после заседания бюро ЦК партии, на котором Ислам Каримов был утвержден в должности министра финансов: «Высококвалифицированный экономист, смелый экспериментатор, перспективный руководитель». Жизнь подтвердила пророчество Шарафа Рашидовича.

Ислам Абдуганиевич Каримов – это часть истории Узбекистана, один из разумнейших его руководителей, личность уникальная. Его имя навсегда связано с обретением республикой независимости и суверенитета. Для него, прошедшего суровую школу жизни, главной целью была осознанная необходимость жить интересами людей, творить добро, укреплять авторитет страны.

Ислам Каримов своими конкретными делами творил историю республики, точнее сказать, новой республики, нового Узбекистана.

Он весь был устремлен в будущее. Это Исламу Каримову принадлежит фраза, ставшая крылатой: «Узбекистан – государство с великим будущим».

Георгий Крайнов

помощник Президента Узбекистана Ислама Каримова

***

«Создавать грядущее – самая трудная работа на свете» – это емкое, вобравшее в себя 78 лет жизненного пути и 25 лет неустанного, многогранного труда, глубокое по содержанию и абсолютно точное по определению образное высказывание принадлежит Первому Президенту Республики Узбекистан Исламу Абдуганиевичу Каримову.

Закономерен вопрос: «Что же являлось основой и фундаментом этого признанного народом лидера страны, этой, безусловно, талантливой личности и просто человека?» Ответ можно найти в материалах одной из пресс-конференций с представителями СМИ, состоявшейся в перерыве сессии парламента республики в 2004 году.

Зарубежный корреспондент поинтересовался: «Что движет Вами, и что заставляет Вас, господин Президент, работать так самозабвенно?» Ислам Абдуганиевич без лишних комментариев сначала кратко ответил лишь двумя словами: «Личная ответственность». Затем, уже задумавшись, добавил: «Жгучая личная ответственность за судьбу и будущее Узбекистана».

Мощь, сила и талант Ислама Каримова заключались еще и в том, что в течение краткой встречи он мог хорошо разобраться в собеседнике, оценить его возможности и потенциал, а также личностные или, если хотите, лидерские качества человека. Это позволило главе государства умело подобрать, назначить на ответственные должности и воспитать ряд руководителей, которые и сегодня, но уже на качественно новом уровне создают образ и историю современного Узбекистана.

В их числе, безусловно, и наш Президент, уважаемый Шавкат Миромонович Мирзиёев. Начиная с 1989 года он был достойным и искренне преданным соратником Ислама Каримова.

В 1991 году на сессии Верховного Совета Узбекской ССР именно Шавкат Миромонович, являясь председателем мандатной комиссии парламента, среди первых и немногих руководителей дал решительный отпор группе оппозиционеров, пытавшихся устроить своего рода «переворот» и сместить с должности Ислама Каримова.

Сама жизнь и история суверенного Узбекистана сегодня убедительно подтверждают неоспоримый факт, что будущее нашей Родины находится в руках истинного и надежного преемника Ислама Каримова.

Равиль Абдукадыров

Управляющий аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан

***

Мамлакатимиз мустақилликка эришгунигача бўлган замонлардаёқ Ислом Абдуғаниевич бир қатор қатъий юридик ва ҳуқуқий қадамларни қўйди. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, юксак жасорат ва матонат намуналари эди.

Биринчиси – 1989 йили ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.

Иккинчиси – собиқ Иттифоқ ҳудудида биринчи бўлиб, 1990 йил 24 мартда Ўзбекистонда Президент лавозими таъсис этилди.

Учинчиси – 1990 йил 20 июнда Мустақиллик декларацияси эълон қилинди.

Тўртинчиси – Истиқлол остонасида туриб, мустақил давлат байроғи, герби ва мадҳиясини яратиш йўлида илк қадамлар қўйилди.

Бешинчиси – 1990 йил 21 июнда Биринчи Президентимиз раислигида Конституциявий комиссия тузилиб, мустақил давлат Асосий қонунини яратишга киришилди.

Конституцияни яратиш тарихи бу – мустақиллик учун, конституциявий суверенитет учун курашнинг узвий қисмидир.

Акмал Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, юридик фанлар доктори, профессор

***

Давлат раҳбарининг етакчилик қобилияти авваламбор унинг олижаноб инсоний фазилатлари билан белгиланади. Тарихда кўплаб давлат раҳбарлари, сиёсий раҳнамолар яшаб ўтган. Бироқ уларнинг орасидан фақат юксак маънавий-ахлоқий, инсоний фазилатларга эга бўлган комил шахсларгина ўз халқининг қалбидан умрбод жой олиш, эл ардоғида мангу қолиш шарафига сазовор бўлган. Ислом Абдуғаниевич ҳам шундай йўлбошчилар сирасига киради. Биринчи Президентимизда улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий томонидан санаб ўтилган, давлат бошлиқлари учун энг зарур бўлган барча фазилатлар мужассам эди.

Нурдинжон Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери

 

Манба: “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли хотира китобидан