ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Бутун оламни жо қилган юрак


13.07.2018

 

Биринчи Президентимизнинг хотирасини ёд этиш мақсадида, “Бутун оламни жо этган юрак” номли кўргазмага ташриф буюрдим.

Кўргазма экспозициясидан таниқли рассомлар қаторида, менинг устозим–Ўзбекистон Халқ рассоми, академик Акмал Икромжонов томонидан ишланган асарлар ҳам эгаллаган.“Заррин кун” номли асар, руҳан ихчам бўлишига қарамай, унда самимий туйғулар, меҳри муҳаббат тўлиқ ва ёрқин ифода этилган.  

Картинада Биринчи Президентимиз ва уларнинг рафиқалари Татьяна Каримованинг бахтли ҳолати тасвирланган. Мазкур асар қалбимда ғурур уйғотди. Шундай иқтидорли рассомнинг устахонасида таҳсил олаётганимдан яна бир бор фахрландим. Кўргазмага қўйилган ҳар бир  санъат асари Биринчи Президентимизнинг биз учун номаълум бўлган ҳаётий лавҳаларни ўз ичига қамраб олган.

Ирбутаева Маъмура

Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомчилик ва дизайн институти  

1-курс магистранти

 

 

Я решил отдать дань памяти, вне всякого сомнения, великой личности ХХ века Исламу Каримову через создание его образа, который найдет свое отражение на медали. Надеюсь  рельеф с его образом станет достойным подарком.

Мне не приходилось учавствовать в конкурсе по созданию лучшего памятника Первому Президенту Узбекистана. Я никогда не создавал конъюктурные, заказные портреты. Наставления моего учителя, великого Аникушина, да и моё академическое образование, мои принципы никогда не позволяли выполнять работу не вкладывая в нее душу и сердце. Как известно, Наш Первый Президент, никогда специально не позировал художникам. И для меня тоже было бы непросто создать образ человека, с которым я не был близко знаком. Вместе с тем чувство долга перед памятью нашего Первого Президента никогда не покидало меня. Желание внести свою лепту в дело увековечивания его памяти стало для меня жизненноважной целью. Просмотрев сотни фотографий, видеоматериалов, мне все же удалось найти тот самый, нужный профиль для создания эскиза памятной медали.

Азамат Хотамов

Кавалер ордена “Дустлик”

 

Ўзбек халқининг азиз фарзанди Ислом Каримовга дунё ҳавас қиладиган буюк давлат – Ўзбекистонни барпо этганликлари учун жуда катта миннатдорчилик билдираман. “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасини кўриб, кўнглим шод бўлди. Келажакда Ўзбекистон санъатини янада юксалиши учун бор шижоатим билан ижод қилишга ҳаракат қиламан. Ушбу ёдгорлик мажмуасини Ўзбекистоннинг муқаддас масканларидан бири деб, ҳисоблайман.

Зиёдулло Ботиров

Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри Бош рассоми,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

 

Мен буюк инсон – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов билан бир даврда яшаганим билан фахрланаман. Кўргазмага келиб, уларнинг кулиб турган чеҳраларини кўриб, Ислом акани соғинганимни англадим. У кишини қуёшга ўхшатаман. Барчамизга нур, иссиқлик улашиб тургандек гўё.

 Каримова Менгдона

Сурхондарё вилояти

Манушак Арушанова олган суратлар