ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Бутун оламни жо қилган юрак


30.05.2018

 

Биз, Фарғона вилоятининг бир гуруҳ мактаб директорлари, Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  институтида таҳсил оляпмиз.

Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуасига келиб, «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини томоша қилганимиздан хурсандмиз.

Биринчи Президентимизнинг хотирасига ҳурмат, халқимизга нисбатан ҳурматнинг ифодаси деб биламиз. Экспозициянинг тарихий ва тарбиявий аҳамияти беқиёс.

Кўргазмани ёшлар албатта кўриши керак. Бу тарихимизнинг бир бўлаги. Энг азиз ва қадрли бўлагидир.

Ўқувчиларимиз кўргазма экспозициясини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Кўргазманинг номи жуда тўғри танланган: “Бутун оламни жо қилган юрак”. Биринчи Президентимиз нафақат юраги, бутун борлиғини, ҳаётини халқига бағишлаган.

Телевизор орқали Биринчи Президентнинг ёшлар билан учрашувини кўрсатишганида, мени бир нарса  ҳайратга соларди. У киши ўсмирларга ҳам, кичкинтойларга ҳам Сиз деб мурожаат қилардилар.

Бу албатта, барчамизга ибрат бўлиши керак.

Хотира, Ислом Каримовдек буюк шахсларни ҳамиша ёдимизда сақлаш учун керак.

Лейла Каримова

Тошкент шаҳридаги 110-мактаб ўқитувчиси.

 

Меҳнат фаолиятимни 1991 йилда Давлат автоинспекцияси ходими сифатида бошлаганман. Биринчи Президент Девонининг биноси жойлашган кўчада навбатчилик қилар эдим. Ислом Каримов у пайтларда «ГАЗ-31» русумидаги автомашинада ишга келар эдилар.

Дарвоза олдида машинадан тушиб, узоқдан туриб, бизлар билан албатта саломлашиб, кейин кириб кетар эдилар. Ҳайрон қолар эдик. Шу қадар эътиборли ва камтар эдилар. Кўргазмадаги суратларни кўриб, шулар ёдимга тушди. Ислом Каримовдек буюк инсон барчамиз учун ўрнак ва ибрат бўлиб қолади.

Турсунали Азимов ва бир гуруҳ тингловчи-курсантлар.

Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази.

25 йил мактаб директори бўлиб ишлаганман.

Мустақилликка қадар қандай яшаганимиз, истиқлол йилларидаги ўзгаришлар, Биринчи Президентимиз томонидан амалга оширилган ишлар, ҳаммаси кўз олдимда.

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасидаги расм ва суратлар хотираларимни жонлантириб юборди.

Биринчи бўлиш осон эмас.  Ислом Каримов ўз халқининг муносиб етакчиси, ўз давлатининг муносиб Биринчи Президенти эди. Охиратлари обод бўлсин.

Нормамат Хамроев- пенсионер

Хоразм вилояти, Хонқа тумани.