ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Хотира ҳафталигининг очилиши


14.02.2023

     9 февраль куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Хотира ҳафталиги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
     Ҳафталик доирасида, Ислом Каримов номи берилган ташкилотларда мавзуга доир тадбирлар – давра суҳбатлари, тантанали маросимлар, учрашув ва хотира кечалари ўтказилгани хақида хабар берган эдик.
     Ҳафталикнинг расмий очилиши Биринчи Президентнинг ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.
     Ислом Абдуғаниевичнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди ходимлари, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети жамоаси, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти вакиллари, журналистлар иштирокида ўтказилган тадбирда Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига доир хотираларга ҳам ўрин ажратилди.

   

Ф.Қурбанбаев суратлари