ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

“Ватанга баҳшида умр”


28.01.2022

 

          Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 84 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда, анъанавий “Хотира хафталиги” доирасида Ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номи берилган ташкилот ва идораларда ушбу муҳим санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.       

        Қутлуғ сана муносабати билан Биринчи Президентнинг рафиқаси, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик Кенгашининг аъзоси Татьяна Акбаровна Каримова Ислом Каримов кутубхонасига Биринчи Президентнинг шахсий кутубхонасига тегишли бўлган 450 дан зиёд китоблар тўпламини совға қилди.

         Натижада кутубхона фонди, Ислом Каримовга муаллифлар томонидан совға қилинган - дастхат битилган китоблар, хорижий давлатлар раҳбарлари ва вакилларининг совғалари ҳамда Биринчи Президент учун қадрли бўлган ва у киши доимий равишда фойдаланган китоблар билан мазмунан бойиди.