Посвящается 84-ой годовщине со дня рождения Первого Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова
“Ислам Каримов на политическом небосклоне Узбекистана появился стремительно и ярко. До середины 80-х годов мало кто мог предположить, что обычный, но неординарный в своих суждениях и подходах специалист Государственного планового комитета, станет мощнейшим генератором политического и экономического переустройства республики, приведшего Узбекистан к обретению суверенитета. Интернационалист по убеждению, прагматик по психологии, Каримов сумел создать в Узбекистане условия, при которых люди, независимо от их национальности, вероисповедания, считают его своей Родиной”.
Эта цитата из книги, которая вошла в серию издания «Вожди народов-ХХ век». Когда о великих людях говорят равные ему, великие личности, тем более, когда эти высказывания пронизаны признанием и уважением, это дорого стоит. Мы предлагаем вашему вниманию отрывки из воспоминаний великих людей современности о Первом Президенте Республики Узбекистан Исламе Абдуганиевиче Каримове. Полный текст в книге-альбоме: «ИСЛАМ КАРИМОВ-ОСНОВАТЕЛЬ НЕЗАВИСИМОГО УЗБЕКИСТАНА».
|
||
Ислом Абдуғаниевич ўз раҳбарлик фаолиятининг мазмунига айланган «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!» деган эзгу ғояни илгари сурган ва бу шиор барчамизнинг, бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган эди. Улуғ Йўлбошчимиз ана шу буюк вазифани ҳамма вақт, ҳар қандай вазиятда ҳам шараф билан адо этди, бу йўлда беқиёс куч-ғайрати ва ақл-заковатини, керак бўлганда ҳатто азиз жонини ҳам аямади. Тақдир менга ана шундай буюк инсон билан 27 йил давомида биргаликда ишлашни насиб этганидан беҳад фахрланаман. ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президенти |
С Исламом Абдуганиевичем у нас были очень теплые отношения, сложившиеся за годы знакомства и совместной работы. Он по-доброму ко мне относился. Ислам Абдуганиевич был постарше, поэтому при личном общении обращался ко мне по имени, на «ты». Было в этом что-то очень душевное, по-человечески простое и искреннее. Конечно, для Узбекистана его уход – большая потеря. С именем Ислама Каримова связаны важнейшие вехи в истории современного узбекского государства. ВЛАДИМИР ПУТИН Президент Российской Федерации |
|
Вы, господин Президент, пользуетесь огромным авторитетом в республике и на международной арене, а также являетесь одним из известных мировых лидеров. Господин Президент, Вы для всех нас – мудрый политик, для меня – уважаемый друг, учитель. Я восхищаюсь Вашим лидерством, мудростью и руководством. СИ ЦЗИНЬПИН Председатель Китайской Народной Республики |
Ислом Каримов қалби кенг инсон, ҳақиқий ватанпарвар, буюк сиёсатчи ва давлат арбоби эди. Биз Ислом Абдуғаниевични жуда яхши кўрардик, у Туркманистоннинг фахрий оқсоқоли эди. Мен у кишининг барча фикр-мулоҳазалари ва чиқишларини яхши эслайман. Унинг чуқур маъноли сўзлари биз учун қадрли эди. Айниқса, «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир», деган сўзларини кўп эслайман. ГУРБАНГУЛИ БЕРДИМУҲАМЕДОВ Туркманистон Республикаси Президенти |
|
Успех, достигнутый братским Узбекистаном в нелегкий период независимого развития, – заслуга Ислама Абдуганиевича. Достижения узбекского народа за последние четверть века достойны восхищения. В Таджикистане его знали, как мудрого человека, неизменного сторонника сохранения и укрепления мира, стабильности в регионе и мировом сообществе. Мы ощущали постоянную поддержку и содействие Первого Президента, его значительный вклад в продвижение мирного процесса в Таджикистане. ЭМОМАЛИ РАХМОН Президент Республики Таджикистан |
Одной из самых важных инициатив Президента Каримова стало продвижение Договора о зоне, свободной от ядерного оружия, в Центральной Азии, который вступил в силу в 2009 году. Республика также способствовала обеспечению стабильности и развития в Афганистане, прилагала значительные усилия по поддержанию мира и безопасности во всем регионе. И сегодня инициативы выдвинутые Исламом Каримовым с высокой трибуны ООН не теряют важности и актульности. ПАН ГИ МУН 8-й Генеральный секретарь ООН сентябрь |
|
Золотая медаль ЮНЕСКО «Авиценна» была вручена Его Превосходительству Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову за значительный вклад в развитие международного сотрудничества в сфере культуры и продвижение идеалов ЮНЕСКО. ФЕДЕРИКО МАЙОР Генеральный директор ЮНЕСКО Ташкент |
В ходе визита в Узбекистан в ноябре 1997 года мне посчастливилось побывать в древнем городе Самарканде. Была рада тому, что Президент смог лично встретить меня, когда наш самолет приземлился в Самарканде – родном городе Ислама Каримова и месте, которое он особенно стремился показать мне лично. Президент Ислам Каримов трогательно и уважительно, как подобает мусульманину, говорил о важности религиозной свободы и межнациональной терпимости: в этом месте в течение многих поколений мирно жили представители разных конфессий – мусульмане, христиане, евреи и другие, свободно исповедуя свою религию и сохраняя национальные традиции. Считаю, что этот опыт мирного сосуществования разных верований и этносов нужно изучать и применять на практике во всем мире. ХИЛЛАРИ КЛИНТОН супруга Президента США Билла Клинтона |
|
Мустақиллик йилларида Ислом Каримов республикани оқилона бошқарди ва халқнинг катта ишончини қозонди. Шахсан мен Ўзбекистон Президенти билан бир неча марта учрашганман ва кўнглимда у кишига нисбатан матонатли ҳамда буюк сиёсатчи сифатида ҳурмат уйғонган. СИНДЗО АБЭ Япониянинг собиқ Бош вазири |
Каждый раз, когда я с встречаюсь с Президентом Узбекистана Исламом Каримовым, получаю новое вдохновение. Думаю, на всем пространстве бывшего СССР он является самым опытным и мудрым руководителем, его влияние распространяется не только на регион Средней Азии, но и на весь мир. У Ислама Каримова можно многому научиться. Уверен, многие страны будут изучать опыт Узбекистана и его Президента Ислама Каримова. НАРЕНДРА МОДИ Премьер-министр Республики Индия |
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида бизни кўролмаган, қўрқитиб, дўқ-пўписалар билан йўлимиздан қайтармоқчи бўлган ёвуз кучлар турли иғво, ҳатто қонли хуружлар уюштирдилар. Фарғона воқеалари, Паркент воқеалари, Паркент ва Бўкадаги тўполонлар, Ўш можароси, Тошкентдаги зиддиятли тўқнашувлар... Мен бугун ўша кунларни ўйласам, бу можароларни бартараф этишда Президентимиз нақадар катта хизмат қилганига яна бир бор амин бўламан ва бу инсоннинг довюраклигига, жасоратига, чинакам қаҳрамонлигига таҳсинлар айтаман. Ислом Каримов доим бундай ҳодисаларнинг қоқ марказига етиб боришга ҳаракат қилган. 1990 йили Бўкада содир бўлган тартибсизликлар чоғида исёнкор оломон орасида Ислом Каримовни четда турганлар кўролмай қолган. Шунда у киши отга миниб, халққа мурожаат қилади... Ёхуд Наманган воқеаларини олинг! Оломоннинг «раҳнамо» лари сурбетларча муомалада бўлган, дўқ-пўписалар, дағал сўзлардан қайтмаганини эсланг. Ислом Каримов ўшанда ҳаёти хавф остида қолаётганини хаёлига ҳам келтирмай, оломон ичига дадил кириб борган, юзма-юз, очиқчасига гаплашган, гаплашганда ҳам одамларни ҳушёр торттирадиган, уларни тинч-тотувликка ундайдиган бирдан-бир тўғри сўзни, таъсирчан ибораларни топиб гапирган. Биз Президентимизни мустақиллигимиз меъмори деб атар эканмиз, унинг меъморлиги фақат мамлакатимиз тараққиётини белгилаб берадиган турли лойиҳаларни ишлаб чиқариш, уларни амалга оширишда раҳбарлик қилишдан иборат бўлмаганини, балки Юртбошимиз ўз ҳаётини хавф-хатарга қолдириб, жонини жабборга бериб, мардлик ва матонат кўрсатиб, истиқлолимиз пойдеворига асос қўйганини ҳамиша ёдда тутмоғимиз лозим. Айни чоғда, улғайиб келаётган ёш авлодни ҳам бу ҳақиқатдан доимо воқиф қилиб бормоғимиз даркор. ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ Ўзбекистон Қаҳрамони |
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан илк бор 1990 йилда учрашганман. Икки қардош халқ ўртасида кутилмаганда нифоқ пайдо бўлиши, қон тўкилишига мен бефарқ қараб тура олмадим... Ўша куниёқ Чкалов номидаги аэродромдан бир гуруҳ ўртоқлар билан ҳарбий самолётда учиб кетдим. Тошкентга қўнишимиз ҳамон аэропортнинг ўзида шошилинч кенгаш ўтказдик. Тез орада Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов аэропортга етиб келди. Яккама-якка, самимий суҳбатлашдик... Қарама-қаршиликни қандай қилиб бартараф этиш мумкин? Кутилмаганда аланга олиб кетган низони қай йўсинда тўхтатиб бўлади? Бизни ана шундай саволлар қийнар эди. Қадимдан қон-қардош бўлган икки халқ ўртасида пайдо бўлган нифоқни бартараф этиш борасида ўшанда Ислом Каримов улкан давлат арбобига муносиб бўлган ақл-идрок, донолик намунасини кўрсатди. ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ Қирғизистон халқ ёзувчиси |
|
Как гражданин я хотел бы обратить внимание на важную историческую заслугу Ислама Абдуганиевича перед страной. Сегодня, может быть, не все помнят, что именно он поставил вопрос ребром и добился моральной и юридической реабилитации многих тысяч жертв так называемых «хлопковых дел» 80-х годов прошлого века, которые уже озвучивались некоторыми деятелями в целом как «узбекское дело». Для того чтобы, несмотря на предупреждения, пойти против могущественного центра, требовалось огромное личное мужество и убежденность в собственной правоте. Ислам Каримов в те далекие 90-е годы в буквальном смысле вернул доброе имя Узбекистану, защитил честь и достоинство нашего народа. Это никто не должен забывать. АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ министр иностранных дел Республики Узбекистан |
Ислом Каримовга ҳаммамиз раҳмат дейишимиз керак. Чунки Ўзбекистонни мана шундоқ қўлида ушлаб турибди. Хар қанақанги тўполонларга йўл қўймаганлиги учун бу одамга биз ҳаммамиз раҳмат дейишимиз керак. ...Шароф Рашидович мени жуда кўп бирга олиб юрарди. Бир сафар Мурунтовга борганимизда, у киши «Малик ака, мана шу олтинларнинг атиги бир фоизинигина беришганида эди, мен ўзбекларнинг бутун остонасини олтиндан қилган бўлардим», деган эди. Қайси бирингиз Мурунтовнинг олтинларини қайтариб ола олдингиз?! Мана шу ишни қилган одам қаҳрамон-ку ахир! Мен Ислом Абдуғаниевични хақиқий қаҳрамон деб биламан. МАЛИК КАЮМОВ кинорежиссёр |
|
Мен ҳам мустақиллик учун курашганлардан бириман. Советлар империясида мустақиллик ҳақида гапириш у ёқда турсин, ҳатто фикрлаш ҳам қўрқинчли эди. Лекин биз юрагимиздаги бу дардни асарларимизга сингдирдик. «Келинлар қўзғолони» ни ёзарканман, дилимда шу мақсад эди. Марказ зулмидан озод бўлиш ғояси асаримнинг бошидан охиригача чекинмайди. Бу асарда ўн беш мустамлака жумҳуриятнинг дарди, ташвишларрини беришга интилдим. Бош қаҳрамонларимнинг ҳар бири бир жумҳуриятнинг образидир… ...Муҳтарам президентимиз Ислом ака Каримов мустақиллигимизни эълон қилган паҳловон халқимизнинг Алпомиш ўғли, умидларимизнинг ёрқин шўъласидирлар. САИД АҲМАД Ўзбекистон Қаҳрамони |
Ислом акада башоратгўйлик – мантиқий равишда келажакни кўра билиш қобилияти бор эди. Бу мистика эмас, илмий иқтидор. У киши: «Бир иш қилсанг, вазиятдан қандай чиқиш йўлини ҳам ўйлаб қўйгин», – дер дилар. Парвардигор бу зотга ҳамма соҳада буюк қобилият ато этган эди ва бу ҳол ҳар қадамда сезиларди. Ислом Каримов бозор иқтисодиётига ўтишнинг «ўзбек модели» ни яратган тенгсиз ислоҳотчи, улуғ инсонпарвар шахс эди. Биринчи Президентимизнинг энг олий мақсади – мамлакатимизни тараққий этган давлатлар қаторига кўтариш эди. Ўтган 25 йил мобайнида юз берган тарихий ўзгаришлар, тарихий тараққиёт, бунёдкорликлар фикримга яққол далил бўла олади. Ислом Каримов маънавиятни «енгилмас куч» деб атади. Биз бугун маънавий юксакликнинг олтин зиналарига қадам қўя бошладик. Ислом ака биз айтиб улгурган ва улгурмаган барча фазилатлари, рўёбга чиқарган улуғ ишлари, тарихнинг ғоят қисқа даврида кўрсатган юксак жасорати билан келгуси авлодларимизга ҳамиша буюк ибрат тимсоли бўлиб қолади, иншооллоҳ. АБДУЛЛА ОРИПОВ Ўзбекистон Қаҳрамони |
|
Мен бахтли инсонман, чунки 25 йил Президентимизнинг ёнида юриб, у улуғ инсоннинг ижодий ғояларини амалга оширишга ҳаракат қилдим. Биргаликда «Амир Темур», «Ал-Фарғоний», «Жалолиддин Мангуберди», «Кўҳна ва боқий Бухоро», «Мотамсаро она», «Бахтиёр она» каби кўплаб асарлар яратдик. Менга мана шундай катта ва масъулиятли ишларни ишониб топширгани учун бу улуғ инсондан умрбод қарздорман. Халқимиз яхши билади, мустақилликка ҳали икки йил тўлмасдан, бобомиз Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди. Ҳайкалнинг очилишига бутун вилоятдан ёшу қари, эркагу аёл ёғилиб келди. Мўйсафидлар ҳайкал остидаги тупроқни кўзларига суртиб, мендан, ҳайкал очилгандан кейин чинакам мустақилликка эришганимизга ишонч ҳосил қилишганини Президентга етказишимни сўрашди. Ислом Каримов узоқни кўзлаб иш юритган улуғ ва довюрак арбоб, халқи фаровонлиги учун умрини бахш этган фидойи раҳбар сифатида тарихда қолади. ИЛҲОМ ЖАББОРОВ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик |
Йиллар ўтади, асрлар ўтади, авлодлар алмашади. Бироқ халқимиз мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимизнинг жасоратли ҳаёти ва фаолиятини, мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги тарихий хизматларини, эл-юртга кўрсатган беқиёс муҳаббатини, ҳаётимиз шиорига айланган васиятларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ҳам, эртага ҳам унинг суратига – самимий боқиб турган сиймосига, ўткир нигоҳига соғинч билан қайта-қайта тикиламиз. У бизга ҳамон меҳр билан қараб турганини ҳис этамиз, худдики, ҳол-аҳвол сўраётгандек, ҳаётингиздан розимисиз, деб сўраётгандек бўлади. Бизнинг дилимиздан эса «Ҳаётимиздан розимиз, Сиздан мингдан-минг розимиз», деган сўзлар ўтади. САФАР ОСТОНОВ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист |
Фото Ф. Кубанбаева