THE ISLAM KARIMOV ACADEMIC AND EDUCATIONAL COMPLEX

Хотира уйғонса гўзалдир


03.07.2018

 

Благодаря инициативе Первого Президента я получил звание народного артиста, что является очень серьезной оценкой творчества для любого актера. Ислам Абдуганиевич поблагодарил меня, обнял и улыбнулся. Это ли не счастье?! То, что наш Президент делал для Узбекистана, не расскажешь в нескольких фразах, его труд неоценим. Конечно, любой гражданин страны хотел бы, чтобы Ислам Каримов был с нами вечно, но, у вы, мы не властны над временем, болезнью… Ислам Абдуганиевич любил классическую музыку, оказывал огромную поддержку и помощь в этой сфере, к примеру, построил музыкальные школы. На праздниках независимости вместе с Муяссар Раззаковой мы не раз пели песню «Одамлар, авайланг бир бирингизни» («Люди, берегите друг друга»). Президенту очень нравилась эта композиция, и он постоянно напоминал своему народу, что одна из главных ценностей – бережное отношение друг к другу.

Исмаил Джалилов

народный артист Узбекистана,

почетный профессор итальянской академии музыки «Конкордия-Рома»

 

***

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг улуғ ҳомийси эди. У кишининг ташаббуси билан «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ўтказиш анъана тусини олди, ўзбек мумтоз мусиқа санъати дурдоналаридан жаҳон аҳли баҳраманд бўлди. Наврўз ва Мустақиллик байрамларини катта концертлар билан нишонлаш удумга кирди. Бу концертлар эса ҳар бир санъаткор учун ўзига хос ижодий мактабга айланди.

Назаримда, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятини мактаб, академик лицей ва коллежларда ўқитиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, Ислом Абдуғаниевич Ватанимиз тарихидаги улуғ зотлардан биридир.

Биз санъаткорларнинг кўз ўнгимизда у кишининг истарали сиймоси ва меҳрибон нигоҳи ҳамиша сақланиб қолади.

 

Муножот Йўлчиева

Ўзбекистон халқ артисти

 

***

 

 Ислам Абдуганиевич Каримов был великим политиком и очень умным человеком, мог видеть души людей. Он поддерживал таланты, не оставил ни одну отрасль без внимания. Это заслуживает восхищения.

Я всегда уважала Президента за смелость и стремления. Наш первый разговор состоялся в небе, во время полета. В 1994 году в Бишкеке мы принимали участие в концерте и возвращались на Родину в одном самолете с Исламом Абдуганиевичем. Тогда он поинтересовался, хочу ли я выехать за рубеж. Ответила, что есть желание петь в «Ла-Скала», а глава государства сказал: «Те, кто уезжает в «Ла-Скала», не возвращаются. Ты поешь не хуже итальянцев, пусть они у тебя учатся. Нужно созидать для республики. Поможешь нашему молодому независимому государству?» И я ответила: «Помогу». Тогда чувство любви к Родине во мне стало еще сильнее! Сейчас мы видим, какого уровня достигла наша страна, и оперное искусство процветает. Все это – результат неустанной работы Ислама Абдуганиевича Каримова, его умения объединить всех нас.

Муяссар Раззакова

народная артистка Узбекистана

 

***

 

 Менга Ислом Абдуғаниевич билан кўп марта учpашиш насиб этган. Аввало, Биринчи Президентимизнинг қўлларидан унвoнлар олганман, қолаверса, кўплаб давлат тадбирлари ва чет эл сафарлаpида биpга бўлганмиз. Ҳеч эсимдан чиқмайди, Парижда концертга ҳозирлик кўриб турган пайтимиз менга тез учинчи қаватга боришим, у ерда президентларга ғижжакда куй чалиб туришим кераклигини айтишди. Устимда Бухоро чопони билан шоша-пиша лифт ёнига келдим. Лифт эшиги очилиб, Ислом Абдуғаниевич Франция Президенти билан чиқдилар. «Намyнча ҳовлиқиб турибсиз?» дедилар. «Сизлaрга куй чалишим керак экaн» десам елкамга қоқиб қўйдилар-да, «Оғримадими?» дедилар ҳазил оҳангида. «Йўқ, пахтадек юмшоқ тегди» десам кулиб юбoрдилар ва «Борақолинг», дедилар. Бир-неча қадам юргач ортларига ўгирилиб, «Менга қаранг, бугун ҳам кеча Одеoн театрида чалганингиздек чалинг», дедилар. Ўшанда Юртбошимизнинг бу далдасидан руҳланиб ажиб илҳом билан куй чалганман.

Яна бир хотира. Нукусда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Toжикистон раҳбаpлари Орол муаммоси бўйича йиғилиш ўтказди. Тушлик вақтида куй чалишимиз керак эди. Бир гуруҳ созандалар давлат раҳбарлари ўтовига кирдик. Ислом Абдуғаниевич «Қайси куйни чаласизлaр?» деб сўрадилар мендан. «Ўзбек, тoжик, қирғиз ва қозоқ куйларини попурри килганмиз», деб жавоб бердим. «Ҳар доим ўзбек куйидан бошланг, хўпми?» деб нимтабаcсум қилдилар. Ўша гўзал табаcсумлaри ҳали-ҳали эсимда. Куй чалиб бўлганимиздан кeйин Қирғизистон Президентига мени кўрсатиб «Бу йигитни танийcизми, иcми нима?» деб сўрадилар. У киши «Танийман-у, иcми эсимда йўқ», деди. Шунда Ислом Абдуғаниевич «Сиз Акаевсиз, бу – Укаев», деб ҳаммани кулдирдилар. Биринчи Президентимиз ана шундай ҳозиржавоб, зукко ва кези келганда ҳазилга уста инсон эди.

Абдуҳошим Исмоилов

Ўзбекистон халқ артисти

 

***

 

 

Мен раҳматли Юртбошимиз Ислом Каримов билан уч маротаба учрашиш шарафига муяссар бўлган ва у инсоннинг самимий суҳбатлари насиб этган дунёдаги энг бахтли инсонлардан бириман.

Биринчи бор Юртбошимизни 1998 йил «Ўзбекистон халқ артисти» унвонини олганимда кўрганман. Ўшанда Юртбошимиз кутилмаганда сўз Эркинбой Комиловга деб эълон қилдилар. Хаёлимда яна бошқа «Эркин бор экан-да», деб ўтирсам халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров менга қараб, секингина «Туринг сизга сўз бердилар, Эркинбой, дедилар». Ўрнимдан турдим. Юртбошимиз «Келинг, келинг, Эркинбой» дея қўлларини кўтариб имладилар. «Ҳаммаси тайёрланган, ёд олинган сўзлар, қани бир ўзингиз гапиринг», дедилар. Буни энди таърифлашга тил ожиз, назаримда оғзим қуриб қолган, оёқларим, қўлларим ўзимга бўйсунмас эди, микрофон олдида қанча турдим билмайман. Йўқ, Оллоҳимга беҳисоб шукр, мадад берди – гапирдим. Сўзимни тугатганимда аввалги Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов қўллари билан «зўр» дея ишора қилдилар. Юртбошимиз мени бағриларига босиб табрикладилар.

Хотира майдони очилишида ҳам эсимдан чиқмайдиган воқеа рўй берган. Буни қарангки, Хотира майдонида биринчи сафда турган эканман. Шунда узун бўйли бир йигит келиб мени туртди-да «орқага ўтинг» деб ишора қилди. «Хўп, хўп» дея орқага ўтдим. Шу пайт ҳамма жим бўлиб қолди. Юртбошимиз аста кириб келдилар-да кўзлари менга тушиб, келиб кўришдилар. Кейин мени олдинги турган жойимга олиб чиқиб, «Ишлар қалай, Эркинбой?» дедилар. «Яхши, Ислом Абдуғаниевич» дедим, елкамга қўлларини кўйиб, «Баракалла!» дедилар. Буни кўрган боя мени туртган йигит «Тураверинг, тураверинг!» деди.

Ислом Абдуғаниевич «Мустақиллик – энг аввало ўзбек халқининг иззатини жойига қўйишдир» деган эдилар. Иззатимиз, ҳурматимиз жойига қўйилганини, спорт дейсизми, фанми, барча соҳаларда кўриб турибмиз. Масалан, Ўзбек миллий академик драма театримиз шахсан Юртбошимиз ташаббуси билан дунёдаги манаман деган давлатларнинг санъат саройлари даражасида таъмирланди. Бу буюк инсоннинг саъй-харакатлари натижаси ўлароқ театримиз ўз ўрни ва мавқеини сақлаб қолди. Яна шуни чуқур ҳурмат билан айтаманки, 2014 йилда Юртбошимиз Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бу бизга бир умрлик туҳфа бўлди.

Мен – мана шу жаннатмонанд юртнинг камтарин актёри умрини гўзал Ўзбекистонимиз осойишталиги ва равнақи, унинг эртанги ёрқин келажаги учун бахш этган Юртбошимизнинг ёрқин хотираси олдида бош эгиб, таъзим қиламан.

Эркин Комилов

Ўзбекистон халқ артисти

 

***

 

Следующая наша встреча состоялась в 2006 году: мне присвоили почетное звание «Народный артист Республики Узбекистан», награду вручал сам Президент. Выступая перед ним, я очень волновалась. Пожелала Исламу Абдуганиевичу крепкого здоровья и сказала: «Во время Вашего визита в Украину Вам задали вопрос о том, как Вы, Ислам Абдуганиевич, относитесь к украинцам Узбекистана. Вы гордо ответили: «Украинцы Узбекистана – это наши украинцы». Такие слова дорогого стоят. Моя мама, приехав погостить в Узбекистан, сказала: «Зина, никуды не идь з Узбекистану, з Ташкенту. Узбеки дуже хороши, дуже добри люды». И продолжила по-русски: «Здесь ты получишь все, к чему стремишься. Только работай самозабвенно, честно, люби эту землю и народ». Все это я произнесла на украинском языке. Ислам Абдуганиевич внимательно выслушал и сказал: «Ну-ка, повторите еще раз, что сказала ваша мудрая мама, только по-украински». Я повторила. Ислам Абдуганиевич улыбнулся: «Вот видите, как была права ваша мама». Осмелев, прочла главе государства стихи собственного сочинения: «Чудесный миг запечатлен, отражено величие момента. Свершилось: не мечта, не сон – уже «Народную» я получаю из рук Президента!» В тот же день мы были во дворце «Туркистон» на празднике, посвященном Дню Конституции. И снова выступление нашего Президента… Вспоминается еще один эпизод. В 2006 году на концерте по случаю Дня независимости я пела украинскую песню «Пидманула». Ислам Абдуганиевич внимательно слушал, а потом встал и так весело, задорно начал танцевать, что все были в восторге, а я – счастлива.

Мы гордимся Вами, Ислам Абдуганиевич! Вы наш «родний батько». Узбекская земля взрастила таких великих сыновей, как Беруни, Навои, Мирзо Улугбек, Амир Темур – и Вы. Я низко кланяюсь родителям нашего Первого Президента, узбекскому народу, чьим великим сыном является Ислам Абдуганиевич Каримов.

Зинаида Соловей

народная артистка Узбекистана, заслуженная артистка Украины

 ***

 

Манба: “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли хотира китобидан 

Фарход Курбанбаев олган суратлар