ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига таниқли сиёсатчи, тадқиқотчи, публицист ва ёзувчи Айдин Хусейнович Гударзи-Наджафов ташриф буюрди


10.05.2018

8 май куни Ёдгорлик мажмуасига таниқли сиёсатчи, тадқиқотчи, публицист ва ёзувчи Айдин Хусейнович Гударзи-Наджафов ташриф буюрди.

Меҳмон Ислом Каримов хотирасига чуқур ҳурмат билдириб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини томоша қилиб, фахрий меҳмонлар китобига қуйидаги дастхатни битди: «Мен учун ардоқли,  Ватанимнинг Биринчи Президентига чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила».

Таниқли публицист Ўзбекистонда туғилиб, шу ерда таълим олган.

Айдин Гудзари-Наджафов 2005 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистонга бу галги ташрифидан кўзланган мақсад – навбатдаги китобининг тақдимотини ўтказишдир.