ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХХР Ижтимоий фанлар Академияси вакиллари Ёдгорлик мажмуасида


28.05.2019

24 май куни Хитой Халқ Республикасининг Ижтимоий фанлар Академияси делегацияси Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Делегация раҳбари Жай Боге хоним Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзан Янь хоним ҳамроҳлигида Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Биринчи Президентимизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасида хитойлик меҳмонлар Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашиб самимий мулоқотда бўлдилар.

Ёдгорлик мажмуасидаги Ислом Каримов кутубхонасида Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тарихига бағишлаб ташкил этилган фотокўргазма меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур делегация мамлакатимиз билан яқиндан танишиш ҳамда маданий-гуманитар йўналишдаги таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган.

 

 

 

 

Фарход Курбонбоев олган суратлар