ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

“Хотирангиз қалбларда мангу”  номли хотира кечаси


29.01.2018

29 январь куни Республика  болалар кутубхонасининг анжуманлар залида   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига  бағишланган  “Хотирангиз қалбларда мангу”  номли  хотира кечаси ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Ислом Каримовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди. Юнусобод туманидаги Табиий фанларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг 6-9-синф ўқувчилари бадиий дастури билан фаол  иштирок этдилар. Яшнабод туманидаги 61-умумтаълим мактаби ҳамда Юнусобод туманидаги 63-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари тингловчилар сифатида қатнашдилар.