ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХОТИРА МУҚАДДАС


25.01.2021

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш, у кишининг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк хизматларини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биринчи Президентимизнинг руҳи ҳамиша халқимиз билан бирга. Чунки мустақиллик ва Ислом Каримов – бир-бирига чамбарчас боғлиқ, бирини иккинчисидан асло ажратиб бўлмайдиган бир бутун тушунчадир. Юз йиллар ўтар, бу фикр мустаҳкамлангандан мустаҳкамланиб бораверади.

2021 йил 25 январ соат 11:30 да Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейида “Ислом Каримов сиймоси –амалий санъат асарларида” номли кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон амалий санъати ўзининг турфа турлари ва миллий хусусиятлари билан ажралиб туради. Мустақиллик туфайлиЎзбекистонда барча соҳалар қатори, миллий ҳунармандчиликнинг унутила бошланган қадимий анъаналари ва мактаблари қайта тикланди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида уста-ҳунармандларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган алоҳида эътиборлари халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати анъаналарининг бардавомлигига хизмат қилди.

Фарход Қурбонбоев олган суратлар