ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб чиқарилган почта маркаларига махсус хотира тамғасини қўйиш маросими бўлиб ўтди


30.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейини муносиб нишонлаш бўйича қабул қилган қарори асосида Ёдгорлик мажмуаси билан Ислом Каримов фонди ҳамкорлигида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

29 август куни Ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентнинг 80 йиллигига бағишлаб чиқарилган почта маркаларига махсус хотира тамғасини қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Почта маркалари туркуми (тематик кляссер) «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2018 йил 30 январда муомилага киритилди.

 

Ислом Каримовнинг сиймоси акс эттирилган махсус хотира тамғаси ҳам тайёрланди.

Тантанали маросимда Биринчи Президентнинг рафиқаси Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ҳомийлик кенгашининг аъзоси Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Почта маркаларига махсус тамға қўйиш маросимида Олий Мажлис депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари совриндорлари, хорижий давлатлар элчихоналари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.