ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Россиялик меҳмонлар Ёдгорлик мажмуасида


23.10.2018

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми ҳамда, Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтди.

 

Мазкур анжуманларда Россия Федерациясининг расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари, бир қатор областларнинг губернаторлари, 80 дан зиёд олий ўқув юртлари ректор ва проректорлари иштирок этдилар.

Россиялик меҳмонларнинг кўпчилиги Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

 

Олтой ўлкаси губернатори Виктор Томенко, Свердлов области губернатори Евгений Куйвашев, Ростов области губернатори Василий Голубев, Санкт-Петербург шаҳри губернаторининг махсус вакили Анатолий Котов, РосАгроМаркет - Холдинг бошқаруви раиси Алексей Ванчугов, Россия Президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат хизмати Россия Академияси ректори Владимир Мау, Марий давлат университети ректори Михаил Швецов, Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси-Россия давлат аграр университети ректори Валерия Чайка, Белгород университети ректори Сергей Глаголев, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм университети ректори Тамара Михайлова ва бошқалар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Самимий тилаклар билдирилган дастхатлар, фахрий меҳмонлар китоби саҳифаларидан ўрин эгаллади.