ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мустақил давлатимиз асосчисига эҳтиром


27.01.2018

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Ислом Каримов – маънавий юксалиш ташаббускори” мавзуида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид махсус видеоролик намойиш этилди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқ ва марраларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди. 

– Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир, – дейди Тошкент давлат юридик университети профессори О.Муҳаммаджонов. – Қолаверса, тарихда жаҳон сиёсат оламида ҳамиша келажакни олдиндан кўра оладиган, ташаббускор, ўз нуқтаи назарини қатъий ҳимоя қилиб, олдига қўйилган мақсадга эриша оладиган буюк шахс сифатида танилди. 

Тадбир доирасида институт талабалари ўртасида ўтказилган "Менинг Биринчи Президентим" иншолар танлови ғолиблари тақдирланди. 

 

Шахноза Маматуропова, ЎзА