ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Беларусь Республикаси Ташки ишлар вазири Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди


14.09.2018

14 сентябрь куни Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

Бу ерда юқори мартабали меҳмон Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна билан учрашиб, суҳбатлашди.

 

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасидан чуқур таассурот олган Владимир Макей, фахрий меҳмонлар китобида қуйидаги сўзлар битилган дастхат қолдирди, «Ислом Абдуғаниевич Каримов узоқни кўра билган доно сиёсатчи бўлган. Татьяна Акбаровнага самимий, ёрқин хотираларга бой суҳбат учун чуқур миннатдорлик билдирамиз».