ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига Беларусь Республикаси Давлат ҳарбий-саноат қўмитасининг раиси Роман Головченко ташриф буюрди


21.12.2018

20 декабрь куни Ёдгорлик мажмуасига Беларусь Республикаси Давлат ҳарбий-саноат қўмитасининг раиси Роман Головченко ташриф буюрди.

Меҳмон Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси экспозицияси билан яқиндан танишиб чиқди.

 

Жаноб Головченко Ёдгорлик мажмуасининг фаолиятини юқори баҳолаб, фахрий меҳмонлар китобига қуйидаги дастхатни ёзиб қолдирди:

«Кўргазмага ташрифим, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспозиция хотирамда чуқур из қолдирди.

Татьяна Акбаровна Каримовага буюк раҳбар ҳақидаги  бой ва сермазмун хотиралари, фикр-мулоҳазалари учун катта миннатдорлик билдираман.

Ёдгорлик мажмуаси ходимларининг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича олиб бораётган хайрли ишларига муваффақиятлар тилаб қоламан».

  

Шу куннинг ўзида «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасига Ўзбекистоннинг таниқли рассоми Бобур Исмоилов ҳам ташриф буюрди. Айни кунларда Тошкент фотосуратлар уйида Исмоиловнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

 

Фарход Курбонбоев олган суратлар