ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мамлакатимиз асосчиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёт бўлганларида 30 январь куни 80 ёшни қарши олар эдилар!


27.01.2018

“Сиз ҳамиша қалбимиздасиз”

Отажоним ортингиздан бўзлаб қолдик

Қилган эзгу ишларингиз сўзлаб қолдик

Қиёматга қолдирдингиз дийдор бахтин

Изларингиз тўтиёдек излаб қолдик

 

Сиз туфайли жаннат бўлди Ўзбекистон

Ҳар қадами чаманзору боғи бўстон

Булар бари меҳнатингиз самараси

Яшадингиз элни ўйлаб ҳар дам ҳар он

 

Ҳатто тунда тинмадингиз фикри ўйғоқ

Истадингиз келажакни кўрмоқ порлоқ

Оҳ ҳаммаси сиз айтгандек бўлганида

Бугун нега сафимизда йўқсиз бироқ

 

Отажоним ортингиздан йиғлаб қолдик

Шикаста бу кўнгилларни тиғлаб қолдик

Жойларингиз жаннатларда бўлсин энди

Дея сўнгги тилакларни тилаб қолдик

 

                                                   Одина Убаева